Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўктам Барноев яна бир лавозимни эгаллади

Ўктам Барноев яна бир лавозимни эгаллади

Фото: Xabar.uz

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унда кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига янги раис сайлаш кўриб чиқилди.

Федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди тавсия қилинди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шунингдек, конференцияда федерация раҳбарияти ҳамда 13 кишидан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби ҳам сайланди. Унга кўра, раис ўринбосарлари сифатида Феруз Абдуллаев, Баҳром Норқобилов, Аваз Исмоилов ва Камол Худойбердиев номзодлари маъқулланди. Шу билан бирга Камол Худойбердиев федерация бош котиби лавозимига ҳам тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг