Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азиз Турғунбоев қайси клубга тегишли? ЎФА баёнот берди

Азиз Турғунбоев қайси клубга тегишли? ЎФА баёнот берди

Фото:«championat.asia»

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси футболчи Азиз Турғунбоевнинг қайси клубга тегишли эканлиги масаласи бўйича расмий баёнот берди.

«Шу йилнинг 22 январь куни «Пахтакор» Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб мазкур шартномага имзо қўйган футболчи «Навбаҳор» сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан ПФЛ бош директорига мурожаат йўллади» дейилади хабарда.

Мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг «Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита»сига оширилган. Комиссия тез кунлар ичида бу масала юзасидан иш бошлаши, масала қонуний тарзда кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши белгиланган.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда баъзи мухлислар томонидан Азиз Турғунбоев масаласи бўйича турли видеомурожаатлари эълон қилинмоқда. ЎФА бу видеомурожаатларни кўриб чиқди ва у ердаги мухлислар фикрини ҳурмат қилишини маълум қилган.

Шу билан бирга ассоциация футболчининг трансфери билан боғлиқ ҳуқуқий масала видеомурожаатлар асосида эмас, қонуний йўл билан ҳал қилиниши кераклигини ҳам эслатиб ўтган.

Шунингдек, томонлар юзма-юз ҳолда футболчи ва унинг агенти иштирокида муҳокама олиб боришади. Агар бу масалада бирор клуб айбдор бўлиб чиқса, тегишли тартибда жазоланади. Агар айб футболчида бўлса, футболчи дисквалификация қилиниши мумкин.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг