Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одил Аҳмедов: «Купер ҳимоявий ўйини туфайли терма жамоадан кетди»

Одил Аҳмедов: «Купер ҳимоявий ўйини туфайли терма жамоадан кетди»

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Яманга қарши кечадиган ўйин олдидан журналистлар саволларига жавоб берди ва собиқ бош мураббий Эктор Купернинг истеъфосига нима сабаб бўлганини айтиб ўтди.

— Одил бу сиз учун жаҳон чемпионатига чиқиш учун охирги имконият. Эртага бўладиган ўйинда жамоани олдинга бошлай оласизми?
— Бу футбол, унда эртага нима бўлишини билмайсан. Мен терма жамоа сафида майдонга тушган ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман. Клубларда қандайдир омадли ўйинларим бўлган, аммо терма жамоа билан ҳали ҳеч нарса ютмадим. Жуда хоҳлаган бўлардим, терма жамоа даражасидаги совринни ҳам музейимга қўйишни.

— Купер кетгандан сўнг жамоадаги ички муҳит яхшиландими?
— Ички муҳит терма жамоада ҳар доим яхши бўлган. Қайси мураббий бўлишидан қатъий назар, терма жамоага келган футболчи ички муҳитга таъсир ўтказмаган. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бор. Купер ҳимоявий ўйин намойиш этарди, бу эса баъзи ўйинларда бизга тўғри келмади. Истеъфога ҳам шу сабаб бўлди, деб ўйлайман.

— Илгари терма жамоа ўйинлари «Бунёдкор» стадионида бўлар эди. «Пахтакор»га кўчгани ҳақида нима дея оласиз?
— Яхши ўйин учун яхши майдон керак. Бунга қадар «Бунёдкор» стадионида муаммо бўларди. «Пахтакор» ўйин ўтказиш учун идеал майдонга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг