Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Очилбой Раматов: «Ишни қуйи поғонадан, ҳудудлардан бошлаш лозим»

Очилбой Раматов: «Ишни қуйи поғонадан, ҳудудлардан бошлаш лозим»

Очилбой Раматов — Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти.

Фото: «Lokomotiv.uz»

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари  ҳисобот сайлов йиғилиши давомида маъруза қилиб ўтди.

«Ўзбекистон футболи бошқалардан кам бўлмаган тарихга эга. 1912 йилда Қўқонда илк футбол жамоаси ташкил топган. Демак, футболимиз тарихи ўша вақтга бориб тақалади. Ҳозир дунёнинг кўплаб давлатлари футболи, масалан араб ўлкаларида футбол ривожланиб кетди. Аммо ўша вақтларда улар футбол нималигини билганми? Йўқ. Бироқ футбол ривожи учун астойдил иш олиб боришди ва дунё даражасига чиқа олишди. Биз эса ортга кетдик.

Ҳар бир мухлис Ўзбекистон футбол ассоциациясидан натижа сўрашга ҳақли. Халқнинг бунга ҳаққи бор. Илгари стадионларга мухлислар кўп келар эди, аммо ҳозир ҳаммаси ўзгариб кетди. Пойтахтда стадионлар ҳувиллаб қолди. Бунга сабаб сифатида кўнгилочар жойлар кўплиги айтилади. Аммо вилоятларда ҳам бор  кўнгилочар жойлар, аммо улар стадионга келадику! Агар стадионда ишқибоз бўлмаса, биз ҳам бўлмаслигимиз керак. Асосий мақсад — халқ учун ишлаш. Театрга томошабин келмаса, спектакл қўйиладими? Бизда ҳам шундай бўлиши керак.

«Пахтакор»га келган 55 минг мухлис қани? Бизда ҳозир футбол йўқ, балки бошқача «ўйинлар» бор. Охирги вақтда бирозгина тартиб ўрнатилган эди, мана натижа ҳам яхшиланмоқда. Терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФФ бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номлангани маълум қилинди. Конференцияда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг