Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурхон Нафасов судда ютиб чиқди

Нурхон Нафасов судда ютиб чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси раислигига сайланиб (2018 йил, май), тўрт ойдан сўнг можароли тарзда вазифасидан озод этилган Нурхон Нафасов судда ютиб чиқди.

Гап шундаки, Н.Нафасов вазифасидан четлатилиши ортидан «Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси(ЎКМФ)нинг тегишли йиғилиш қарори ва 27.09.2018 йилдаги 1-сонли буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида» фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига мурожаат қилганди.

Ниҳоят, суд мазкур фуқаролик иши бўйича ҳал қилув қарори чиқарди.

Унга кўра, Ўзбекистон Каратэ миллий федерациясининг 26.09.2018 йилдаги йиғилиш баённомаси ва қарори ҳақиқий эмас, Нурхон Нафасовни федерация раҳбарлигидан озод этиш ҳақидаги буйруқ эса ғайриқонуний деб топилди.

Суднинг мазкур ҳал қилув қарори ташкилотнинг қонуний раҳбари Н.Нафасов эканини англатади.

Н.Нафасов 1996-2006 йиллар мобайнида федерацияни муваффақиятли бошқариб, қатор ютуқларга эришган. Ўн икки йиллик танаффусдан сўнг ўтган йилнинг май ойида у яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раҳбарлигига сайланган эди. Воқеаларнинг кейинги ривожи эса ўқувчиларга маълум...

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Нурхон Нафасов каратэ бўйича 6-ДАН қора белбоғининг Марказий Осиёдаги ягона соҳиби ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг