Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нурмагомедов билан Гэтжи жанги томошабинларсиз ўтади

Нурмагомедов билан Гэтжи жанги томошабинларсиз ўтади

Фото: «ТАСС / Метцель Михаил»

UFC мусобақаси доирасида россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан америкалик Жастин Гэтжи ўртасида бўлиб ўтадиган чемпионлик жангига томошабинлар киритилмайди. Бу ҳақда россиялик спортчининг ўзи Москвадаги Жанг санъатлари форумида бўлиб ўтган онлайн-конференцияда маълум қилди.

«Мусобақа ёпиқ ўтказилади, томошабинлар бўлмайди. Шундай экан, қариндошларим мени аренадан ташқарида, меҳмонхонада кутиб туришади», — деди Нурмагомедов.

Жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади. У UFC 254 мусобақасининг асосий жангига айланади.

Нурмагомедов ўзининг охирги жангини 2019 йил 7 сентябрда ўтказган. Ўшанда у америкалик Дастин Порьега қарши рингга кўтарилиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Спортчи жами 28 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 31 ёшли Гэтжи ҳисобида эса 24 та жанг бор, икки марта енгилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг