Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Неймар «Барселона»га ўтадими? Ҳаммаси ҳақида батафсил

Неймар «Барселона»га ўтадими? Ҳаммаси ҳақида батафсил

Фото: «Globallookpress.com»

«Барселона» клуби Неймарни ўз сафига қўшиб олиш ниятидан ҳамон қайтмаган, аммо «Пари Сен-Жермен»га футболчи учун мутлақо пул тўламоқчи эмас. Каталонияликлар Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси учун парижликларга уч футболчисини таклиф қилмоқда.

«ПСЖ» раҳбарияти «Барселона» сафида тўп сураётган уч футболчини танлаб олиши мумкин. Таклиф этилганлар орасида ҳужумчи Усмон Дембеле, ярим ҳимоячи Фелипе Коутиньо, ҳимоячилар Самюэл Юмтити ва Нелсон Семедулар бор. Аммо французлар бу трансферга рози эмас. Чунки бу футболчиларнинг умумий маоши Неймарникидан анча ошиб кетади.

Июн ойида «Барселона» Неймар учун Фелипе Коутиньо ва 100 миллион евро бериши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Шу билан бирга «ПСЖ»га «Барселона» сафидаги яна бир футболчини танлаб олиш имкони тақдим этилганди. Аммо бу келишув амалга ошмади.

«Барселона» Неймар билан аллақачон келишиб бўлган. Бразилиялик ҳужумчи Каталонияга қайтиб борган тақдирда беш йиллик шартнома имзолайди ва йилига 24 миллион евро маош олади. Бу маблағ Неймар айни вақтда «ПСЖ»да оладиган маошдан анча кам. Бразилиялик ҳужумчига Парижда йилига 37 миллион евро тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» яқинда Антуан Гризманни «Атлетико»дан сотиб олди. Каталонияликлар бу трансфер учун 120 миллион евро тўлади, аммо савдо амалга ошгунга қадар молиявий жиҳатдан бир қатор қийинчиликларга учрагани хабар қилинган эди. Агар «ПСЖ» Неймар учун фақат пул тўланишини талаб қилса, ушбу трансфер амалга ошмай қолиши эҳтимоли жуда катта. Боз устига Гризманн сотиб олингандан сўнг Каталонияда янги ҳужумчига бўлган эҳтиёж анча пасайиб кетди.

Неймар 2017 йилда айнан «Барселона»дан «ПСЖ»га рекорд қийматдаги 222 миллион евро эвазига ўтган эди. У икки йил ичида икки марта Франция чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг