Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«МЮ» скаути Элдор Шомуродов иккита гол урган ўйинни кузатиб борди

«МЮ» скаути Элдор Шомуродов иккита гол урган ўйинни кузатиб борди

«Манчестер Юнайтед» клуби скаути Крсто Килибарда Россия чемпионатининг 8-турида бўлиб ўтган «Локомотив» — «Ростов» ўйинини кузатиб борди.

Хабар қилинишича, инглиз клуби мутахассиси айнан қайси футболчининг ўйинини баҳолаб боргани ҳозирча маълум эмас. Ҳозирга қадар «Манчестер Юнайтед» клуби «Локомотив» ёки «Ростов» таркибида бирор футболчига қизиқиш билдиргани ҳақида хабар қилинмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» — «Ростов» баҳсида 1:2 ҳисоби қайд этилди ва меҳмон жамоа таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов иккита гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этган эди.

Элдор Шомуродов Россия чемпионатида жорий мавсум 8 та ўйинда 7 та гол киритиб, тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг