Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек спортчилари илк марта жиу-житсу бўйича чемпион бўлиб тарихга кирди

Ўзбек спортчилари илк марта жиу-житсу бўйича чемпион бўлиб тарихга кирди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, жумладан МВСК (Мудофаа вазирлиги спорт клуби) вакиллари илк марта жиу-житсу спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этди. Мудофаа вазирлиги Таъминот департаменти ҳарбий хизматчиси Анваржон Муқимов жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Шарқ яккакурашларидан бири ҳисобланган ва йил сайин дунё миқёсида тобора оммавийлашиб бораётган жиу-житсу спорт тури мамлакатимизда, хусусан Мудофаа вазирлиги спорт клубида йўлга қўйилганига кўп бўлгани йўқ. Юртимизда Жиу-житсу федерацияси ўз фаолиятини бундан икки йил олдин, яъни 2017 йилда бошлаган.

Жиу-житсу бўйича мазкур дунё биринчилигига Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳри мезбонлик қилди. Унда дунёнинг 70 га яқин давлатларидан ташриф буюрган сара спортчилар қатнашди ва ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди. Ўзбекистон терма жамоаси қаттиқ тайёргарлик машғулотларидан сўнг Абу-Даби шаҳрига 18 нафар спортчи, жумладан МВСК вакиллари Анваржон Муқимов, Асадулло Бозоров ва Муродилло Аблоқулов билан борди.

Мудофаа вазирлиги Таъминот департаменти ҳарбий хизматчиси Анваржон Муқимов ўз вазн тоифаси бўйича баҳсларда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, ғолибликни нишонлади ва Ўзбекистон спорти тарихидан «жиу-житсу бўйича биринчи жаҳон чемпиони» сифатида жой олди.

БАА да бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзоларидан Жасур Жўраев, Суҳроб Усмонов ва Хуршид Эшонхўжаев ўз вазн тоифасида финалгача муваффақиятли беллашиб, кумуш медални қўлга киритган бўлса, Камол Усмонов ва Руслан Якубовлар бронза медаль билан тақдирланишди. Дунё биринчилиги совриндорлари сафига қўшилиши учун МВСК аъзоси Асадулло Бозоровга эса бироз омад етишмади. Бозоров жаҳон чемпионатида кучли бешликдан жой олди.

Хусусан, 2018 йилги мавсумнинг мамлакат миқёсидаги мусобақаларида МВСК аъзолари 5 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза, жами 14 та медалларни қўлга киритишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг