Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миржалол Қосимов «AGMK» мураббийлигидан истеъфога чиқмоқчи

Миржалол Қосимов «AGMK» мураббийлигидан истеъфога чиқмоқчи

Фото: «Uff.uz»

«Пахтакор» – «AGMK» (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

«Нечанчи ўйиндирки, биринчи бўлимни у қадар муваффақиятли ўтказа олмаяпмиз. Уйдаги бир қатор ўйинларда, сафарда ҳам биринчи бўлимда умуман ўйинимиз қовушмади. Қолаверса, кўплаб ўйинларнинг дастлабки 15 дақиқасида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборяпмиз. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди.

Бугун «Пахтакор» жамоаси ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Нимагадир ўйинимиз барқарор кўриниш олмаяпти. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман», – деди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг