Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миразиз ҳам финалда! Навбатдаги рақиб кубалик боксчи бўлади

Миразиз ҳам финалда! Навбатдаги рақиб кубалик боксчи бўлади

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари терма жамоамиз учун муваффақиятли давом этади. Бироз аввал -57 килограмм вазн тоифасида юртдошимиз Миразиз Мирзаҳалилов ярим финал жангини ўтказди.

Мўғилистонлик Ценбатар Эрденебатга қарши рингга кўтарилган вакилимиз яққол устунлик билан ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз олтин медаль учун кечадиган жангда кубалик Ласаро Альваресга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, кунданзи дастурда Шаҳобиддин Зоиров ҳам -52 килограмм вазн тоифасида ҳал қилувчи босқичга йўл олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг