Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Месси Неймардан «Реал»га ўтмасликни илтимос қилди

Месси Неймардан «Реал»га ўтмасликни илтимос қилди

Фото: Сhampionat.com

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси «ПСЖ»дан Неймарни сотиб олиш бўйича олиб борилаётган музокараларда иштирок эта бошлади. У бразилиялик ҳужумчи билан алоқада бўлиб турибди.

Хабар қилинишича, Месси Неймарга қўнғироқ қилган ва ундан «Реал»га ўтмасликни илтимос қилган. Аргентиналик ҳужумчи Неймар «Барселона»га қайтишини истамоқда.

Бироз вақт муқаддам Неймарни сотиб олиш борасида «Реал» етакчилик қилаётгани айтилган эди. Чунки «ПСЖ» раҳбарияти «Барселона» билан ёмон алоқада бўлгани боис Неймарни каталонияликларга сотишни истамаяпти. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи 2013 йилдан 2017 йилга қадар «Барселона» шарафини ҳимоя қилган эди.

27 ёшли Неймар ўтган мавсум 28 учрашувда майдонга тушган ва 23 та гол уриб, 13 та голли узатмани амалга оширган эди. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг