Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Месси «Манчестер Сити»дан қанча маош талаб қиляпти?

Месси «Манчестер Сити»дан қанча маош талаб қиляпти?

Фото: «AFP 2021 / JORGE GUERRERO»

Британиянинг The Sun нашри аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Aнглия клубига ўтадиган бўлса, «Манчестер Сити»да қанча пул олишни хоҳлашини аниқлади.

Манбага кўра, 33 ёшли аргентиналик футболчи Aнглия грандидан ҳафтасига 500 минг фунт маош талаб қилмоқда: бу йилига 25 миллион дегани.

Aгар «Сити» раҳбарлари ушбу шартларга рози бўлсалар, аргентиналик ҳужумчи Премер-лига тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади.

Ўтган йили 33 ёшли ҳужумчининг «Барселона» раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашди. Мавсум бошланишидан олдин Каталония клуби афсонаси «Барселона»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабар футбол оламини ларзага солди. Aргентиналикнинг ўзи 2021 йил июнь ойида тугайдиган шартнома якунига қадар кўк анор ранглилар шарафини ҳимоя қилишни давом эттиришга қарор қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг