Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Месси: «Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишга йўл қўймади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган»

Месси: «Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишга йўл қўймади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган»

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси нима сабабдан бронза медалларини топшириш маросимига чиқмаганини изоҳлади.

«Медаль олишга чиқмаганимнинг сабаби, биз коррупциянинг бир қисми бўлмаслигимиз керак. Биз бундан кўпроғига лойиқ эдик, аммо бизга финалга чиқиш имкониятини беришмади.

Коррупция ва ҳакамлар одамларга роҳат олиш имконини бермади. Футбол ўлдирилди. Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишимизга йўл қўймади. Тўғрисини айтиш даркор.

Америка Кубогини Бразилия ютади? Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Афсуски, ўйлашимча, буларнинг ҳаммаси Бразилия учун ташкиллаштирилган.

Умид қиламанки, ҳакамлар ва VAR ўйинга таъсир ўтказмайди ҳамда Перу рақобат ҳосил қила олади. Чунки жамоа бунга қодир. Аммо билишимча, бундай бўлиши жуда қийин» , – дейди Месси.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг