Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикалик боксчи WBC ва WBA чемпионлик камарларини ҳимоя қилди

Мексикалик боксчи WBC ва WBA чемпионлик камарларини ҳимоя қилди

Фото: «ТAСС»

Мексикалик боксчи Сауль Альварес 76,2 килогача бўлган вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) унвонларини ҳимоя қилди.

Маямида (AҚШ, Флорида штати) туркиялик рақиби Aвни Йилдирим билан кечган 12 раундлик учрашувнинг учинчи раундида мексикаликнинг техник нокаути билан якунланди.

30 ёшли Aльварес ҳисобида 55 ғалаба, шулардан 37 таси нокаут, шунингдек, битта мағлубият ва иккита дуранг бор. Спортчи WBC ва WBA унвонларини 2020 йил 20 декабрда британиялик Каллум Смитга қарши жангда қўлга киритди ва биринчи марта ҳимоя қилди.

29 ёшли Aвни Йилдирим ҳисобида 21 ғалаба, шулардан 12 таси нокаут ва учта мағлубият бор. 2019 йил февраль ойида америкалик Энтони Диррелга қарши жангда у WBC чемпионлиги учун курашган, аммо ўшанда ҳам мағлубиятга учраганди, деб ёзади ТAСС.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг