Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марадонанинг футболкаси $9,28 миллионга сотилди

Марадонанинг футболкаси $9,28 миллионга сотилди

Фото: RCC

Диего Марадонанинг футболкаси Sotheby's аукционида £7,14 млн фунт стерлинг ($9,28 млн)га сотилди. Бу ҳақда кимошди савдолар уйи «Twitter»да хабар берди.

Футболкани ким харид қилгани очиқланмаган.

Марадона 1986 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финалида Англияга қарши (2:1 ҳисобида Аргентина ғалаба қозонган) ўйинда кийган футболка сотувга қўйилганди.

Ўша ўйинда дублни расмийлаштирган Марадона битта голини қўли билан урган (ўша машҳур «аср голи»). Футболкага аукционда бошланғич €4,98 млн нарх белгиланганди.

35 йил давомида ушбу футболка Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Стив Хожнинг уйида сақланган — ўша ўйинда Марадона билан футболкасини алмашганди.

Таъкидланишича, Марадонанинг футболкаси спорт буюмлари кимошди савдолари тарихида энг қимматга сотилгани бўлди.

Олдинги рекорд 2019 йилда ўрнатилган, америкалик баскетболчи Бэйб Рутнинг майкаси $5,64 млн га сотилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг