Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун оқшом: «Манчестер Сити» — «Ливерпуль». Букмекерлар ким ғолиб бўлишини айтишди

Бугун оқшом: «Манчестер Сити» — «Ливерпуль». Букмекерлар ким ғолиб бўлишини айтишди

Фото: «Twitter»

4 январь оқшомида, Ўзбекистон вақти билан соат 01:00 да Англия чемпионатининг 21-тури доирасида чемпионликка икки асосий даъвогар тўқнашади: «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади ва ўртадаги фарқни қисқартиришга уриниб кўради, акс ҳолда...

Букмекерлар эса бу орада жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини тарозига солишга ҳам улгуришди.

Демак, АПЛ доирасида «Etihad»да кечган охирги ўйинни эслаймиз: «шаҳарликлар» мерсисайдликларни 5:0 ҳисобида тор-мор қилишганди, аммо ўшанда меҳмонлар майдонда ўн киши бўлиб қолишганди. Ҳозир эса Гвардиола жамоасининг вазифаси битта: қандай бўлмасин Аллисон дарвозасини ишғол қилиш ва ўз дарвозаларини «қуруқ» сақлаб қолиш. Бунинг акси бўлса ўртада ўн очколик фарқ пайдо бўлади!

Букмекерлик компаниялари бу ўйин фаворити сифатида мезбонларни кўришяпти. «Фаворит спорт», «betfair» ва «bet365» 2.05 коэффициент билан ғалабани шаҳарликларга беряпти. «Пари матч» эса мезбонлар ғалаба коэффициентини 2.07 билан баҳолади.

«Ливерпуль» АПЛнинг бу йилги мавсумида мағлубият аламини тотиб кўргани йўқ. Охирги ўйинда «Арсенал» устидан қозонилган ғалаба Юрген Клопп футболчиларига Манчестерда қўшимча куч бериши аниқ.

Яна букмекерларга қайтамиз: «Фаворит спорт» «Ливерпуль» ғалаба коэффициентини 3.55, «Пари матч» — 3.45, «betfair» ва «bet365» — 3.50 дея баҳолади.

Дуранг бўлишига ҳеч бир букмекерлик компанияси ишонмаяпти: «Фаворит спорт» коэффициенти — 3.65, «Пари матч» — 3.85, «betfair» ва «bet365» — 3.90.

Кўрамиз, букмекерлар нима дейишидан қатъи назар, ҳаммаси майдонда ҳал бўлади: «Манчестер Сити» ютса — чемпионатга «жон киради», «Ливерпуль» ғалаба қозонса — чемпионлик учун катта қадам ташлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг