Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мальмёликлар Ибраҳимовични кечира олишмаяпти

Мальмёликлар Ибраҳимовични кечира олишмаяпти

Фото: «Aftonbladet.se»

Златан Ибраҳимовичнинг «Мальмё» стадиони олдида ўрнатилган ҳайкали номаълум шахслар томонидан ағдариб кетилди. «Aftonbladet.se» ёзишича, ҳайкалнинг оёғини арралашгани сабабли у тўсиққа қулаб тушган.

Ағдарилган ҳайкалнинг бошига «Швеция» ёзуви туширилган свитер ёпиб кетилган, пойдевор ёнидаги асфальтга эса «олиб ташлансин» деб ёзиб кетишган.

Ибраҳимовичнинг ҳайкали учинчи марта ҳужумга учраши, олдинги сафар унинг бурнини кесиб кетишганди.

«Мальмё»дан етишиб чиққан Ибраҳимович клубнинг азалий рақиби — «Хаммарбю»га пул тикканидан сўнг мальмёлик ашаддий фанатларнинг ғазабига учраган. Шу билан ҳайкал ҳам қайта тикланмайди, шекилли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг