Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Макгрегор қандай қилиб Нурмагомедовдан ўч олмоқчи?

Макгрегор қандай қилиб Нурмагомедовдан ўч олмоқчи?

Фото: «Sports.kz»

ESPN шарҳловчиси ва инсайдер Ариэль Хельвани айтишича, Конор Макгрегор 2020 йил охирида Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг ўтказиб, ундан UFC чемпионлигини олиб қўймоқчи. Бу ҳақда «Sports.kz» ёзмоқда.

2020 йилда Макгрегор учта жанг ўтказмоқчи.

«У уч йилдан бери буни қилмаганди, бироқ ирландиялик мақсадга диққатини жамлашни билади. Одамлар уни анчадан бери бунақа ҳолатда кўришмаганини айтишмоқда. Серроне билан жангдан кейин у баҳорда ёки ёзнинг бошларида жанг ўтказиш истагида. Унинг рақиби Масвидал ёки Нейт Диаз бўлиши мумкин. Йил охирида эса Ҳабиб Нурмагомедов билан, агар ўшанда ҳам у чемпионликни сақлаб турса, Москвада куч синашиш ниятида. Конор биринчи жангдаги хатоларни тузатмоқчи. Конор икки жангни ютиб, учинчиси — чемпионлик жангида ҳамманинг оғзини юмиб қўймоқчи», — деди Ариэль Хельвани.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг