Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лондон ва Парижда кураш мусобақаси ўтказилади. Ўзбекистонда кураш академияси ташкил этилади

Лондон ва Парижда кураш мусобақаси ўтказилади. Ўзбекистонда кураш академияси ташкил этилади

Фото: «Xabar.uz»

Бухорода ўтказилаётган Баҳовуддин Нақшбанд номидаги мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжуманида кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов бир қатор маълумотларни бериб ўтди.

Кураш - бир битта оила. Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд номидаги мусобақада иштирок этаётган ҳар бир давлат вакиллари ўз юртида курашимизни ривожлантириш учун кўплаб ишларни амалга оширмоқда.

Жакартада ўтган Осиё ўйинларида кураш бўйича мусобақа ўтказилди ва унинг иштирокчилари орамизда бор. Келажакда Олимпиада дастурига киритилиши учун ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон - барча курашчилар учун иккинчи ватан.

Ўзбекистонда ҳар йили учтадан йирик мусобақа ўтказишни режалаштирганмиз. Йил бошида, ўртасида ва охирида. Қатор йиллар Европа, Африка ва Жанубий Америкада мусобақалар ўтказдик. Аммо охирги вақтларда бироз бўшашиб қолган эдик. Энди яна қайта тиклашни режалаштирмоқдамиз. Лондон, Париж ва бошқа шаҳарларда кураш мусобақалари ташкил этилади.

Бухородаги мусобақа эса кураш ривожининг янги босқичи учун бошловчи нуқта бўлиб қолади.

Насиб қилса келаси йилдан эътиборан кураш академиясини ташкил этамиз. Кураш тактикаси, техникаси ва ҳакамлик бўйича дарс ўтилади. Жаҳоннинг 150 дан ортиқ давлатларида кураш спорт тури ривожланмоқда. Уларнинг ҳар биридан вакиллар таклиф этилади. Бу даргоҳнинг номи академия ёки уинверситет бўлиши мумкин. Ҳозирча бу борада аниқ қарорга келганимиз йўқ.

Бизда ҳозир кураш институти бор. Хоҳловчилар ҳозир ҳам дарс олишлари мумкин. Яқинда икки ҳафталик семинар ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг