Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ливерпуль» яна очко йўқотди

«Ливерпуль» яна очко йўқотди

Фото: «Peter Powell/Reuters»

Англия премьер-лигасининг 30-турида «Ливерпуль» сафарда «Эвертон» билан дуранг ўйнади. Бу ҳақда «Лента» мухбири хабар берди.

Учрашув 21 июнь, якшанба куни «Гудисон Парк» стадионида бўлиб ўтди ва 0:0 ҳисоби билан тугади. Дербида иккала жамоада ҳам гол уриш имкониятлари бўлди, лекин ҳеч кимга омад кулиб боқмади. «Ливерпуль» мавсумда учинчи бор очко йўқотмоқда.

Қизиллар 30 турдан сўнг 83 очкани қўлга киритиб, чемпионатда ишончли етакчиликни сақлаб қолмоқда. 38 очко жамғарган «Эвертон» эса 12-поғонадан жой олди.

Кейинги турда «Ливерпуль» 24 июнь куни ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилса, «Эвертон» ўша куни сафарда «Норвич» билан учрашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг