Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ливерпул» сафарда «Порту»ни енгиб, қаторасига иккинчи марта ЕЧЛ ярим финалига чиқди

«Ливерпул» сафарда «Порту»ни енгиб, қаторасига иккинчи марта ЕЧЛ ярим финалига чиқди

Фото: «Google.com»

«Ливерпул» клуби Европа Чемпионлар лигасининг жавоб ўйинида сафарда «Порту»га қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувда мерсисайдликлар фойдасига 4:1 ҳисоби қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ўз майдонида кечган дастлабки баҳсда ҳам 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари қаторасига иккинчи йил Чемпионлар лигаси ярим финалига йўлланмани қўлга киритишди. Энди «Ливерпул» финалга чиқиш учун «Барселона»га қарши майдонга тушади.

Чемпионлар лигаси
Чорак финал, жавоб баҳси
«Порту» – «Ливерпул» – 1:4 (0:1, 1:3)
Голлар: 0:1 – 26 Мане, 0:2 – 65 Салах, 1:2 – 68 Эдер Милитао, 1:3 – 77 Фирмино, 1:4 – 84 ван Дейк.
«Порту» – Касильяс, Пепе, Эдер Милитао, Теллес, Фелипе, Корона (Фернандо, 78), Данилу Перейра, Марега, Отавио (Соарес, 46), Браими (Бруну Кошта, 81), Эррера.
«Ливерпул» – Алиссон, Матип, Робертсон (Хендерсон, 71), Александер-Арнолд (Гомес, 66), ван Дейк, Милнер, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Салоҳ, Ориги (Фирмино, 46).
Огоҳлантиришлар: Мане (32), Пепе (36).
Илк ўйин – 0:2

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг