Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ливерпул» ўйинчиси ўлим қаршисида қолганда футболни унутганини тан олди

«Ливерпул» ўйинчиси ўлим қаршисида қолганда футболни унутганини тан олди

«Ливерпуль» клуби ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Виргил ван Дейк 7 йил аввал бошдан кечирган касалликлари ҳақида гапириб берди. Голландиялик футболчига аппендицит, перитонит ва буйрак инфекцияси ташхислари қўйилганди.

«Мен ўлим билан юзма-юз келганман, бу даҳшатли тажриба бўлганди. Умримда биринчи бор футбол ҳеч нарсани англатмай қўйганди.

Онам билан худога ёлворар эдик ва ростини айтсам, ҳар хил сценарийларни муҳокама қилардик.

Агар касалхонада вафот этадиган бўлсам, пулларим онамга ўтарди. Бу масалани ҳеч ким муҳокама қилишни истамасди, аммо вазият шуни тақозо қиларди. Чунки ўшанда ўлиш эҳтимолим бор эди.

Мен тўшакда қандай ётганимни эслайман. Кўришим мумкин бўлган нарсалар фақат танамдаги трубка ва симлар эди.

Танам синиб кетганди. Мен ҳеч нарсага қодир эмасдим. Миямга ёмон ҳаёллар келарди», –дейди ван Дейк.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг