Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лионель Месси «Барселона»га янги ўйинчи топди

Лионель Месси «Барселона»га янги ўйинчи топди

Фото: «Sport.bigmir.net»

Лионель Месси «Барселона» раҳбариятидан янги легионер — Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Том Меньени харид қилишни сўраган. Бу ҳақда «Diario Gol» нашрига асосланиб «360tv.ru» хабар берди.

Ўз терма жамоаси билан Том Менье ЖЧ-2018 бронза совринини қўлга киритди. У чемпионатда бир марта: Англия терма жамоасига қарши учинчи ўрин учун ўтказилган ўйинда гол киритган.

Мессининг фикрича, 26 ёшли бельгиялик келиб қўшилса «Барселона»нинг ҳимоя чизиғи кучаяди. Қолаверса, Сержи Роберто яна ўзининг одатий жойи — ярим ҳимояга қайтиб ўйнай олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг