Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коллина — футбол тарихидаги энг яхши ҳакам

Коллина — футбол тарихидаги энг яхши ҳакам

Фото: «Korrespondent.net»

Нуфузли «France Football» нашри италиялик Пьерлуижи Коллинани тарихдаги энг яхши футбол ҳаками деб топди. Бу ҳақда «Goal.com» хабар берди.

Коллина 2002 йилги жаҳон чемпионати, Европа Чемпионлар лигаси (1998/1999) ва УЕФА кубоги (2003/2004) финалларини ҳакам сифатида бошқарган. Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) томонидан олти маротаба жаҳоннинг энг яхши рефериси сифатида эътироф этилган. Италиялик ҳакам фаолиятини 2005 йилда якунлаган.

Пьерлуижи Коллина 2016 йилдан бери FIFA ҳакамлар департаментини бошқариб келяпти.

Барча даврларнинг энг яхши ҳакамлари ўнлигига, шунингдек, Кен Астон, Мишель Вотро, Маркус Мерк, Чарльз Корвер, Майк Дин, Иан Фут, Али Бин Нассер, Стефани Фраппар ва Ҳовард Уэбб киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг