Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Катталар йирик ҳисобда ютқазган кунда олимпиячилар йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Катталар йирик ҳисобда ютқазган кунда олимпиячилар йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Фото: «Championat.asia»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралашини анча муваффақиятли бошлади ва Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Аммо ўйинда буткул бошқача натижа қайд этилиши ҳам мумкин эди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Ҳиндистон олимпия терма жамоаси икки марта қулай вазиятга эга бўлди, аммо зарбалар тўғри дарвозабоннинг ўзига йўлланди. Аксинча, Любинко Друлович қўл остида илк расмий ўйинда майдонга тушган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ўйини биринчи бўлимда умуман қовушмади. Фақат 43-дақиқада Ҳиндистон дарвозасига белгиланган пеналти бўлимни қутқариб қолди. Зарбани Ислом Қобилов аниқ йўллади - 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин деярли шундай кўриниш олганди. Фақат захирадан Бобир Абдуҳолиқов ва Жасур Яхшибоев туширилгач вазият ўзгарди. Ўзбекистон олимпия жамоасининг ўйинига мазмун кирди ва жамоамиз йирик, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Ўзбекистон миллий жамоаси China Cup мусобақасида Уругвайдан худди шундай ҳисобда мағлубиятга учраган эди.

Осиё чемпионати саралаши
Ҳиндистон U-23 — Ўзбекистон U-23 0:3 LIVE
Голлар: Исломжон Қобилов 45 пенальти, — 0:1. Бобир Абдихолиқов 79, — 0:2. Бобир Абдихолиқов 83, — 0:3.
Ҳиндистон U-23: 1.Дираж Сингх, 3.Анвар Али, 4.Голуи Сартак, 7.Анируд Тапа, 8.Винит Раи (C), 9.Даниэль Лалхлимпуия, 12.Абдул Сахал, 17.Раҳул Канноли Правин (11.Комал Татал, 55), 19.Лаллианзуала Чангте, 21.Гаурав Бора, 22.Нишу Кумар (2.Асиш Раи, 86).
Ўзбекистон U-23: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов (C), 5.Дилшод Саитов, 6.Нурилло Тўхтасинов (Ойбек Бозоров, 80), 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (9.Жасурбек Яхшибоев, 64), 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов (10.Бобир Абдихолиқов, 52), 19.Илҳомжон Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг