Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2022 саралаши стартда. Ўзбекистон термаси Фаластинга йўл олди

ЖЧ-2022 саралаши стартда. Ўзбекистон термаси Фаластинга йўл олди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Қитъамизда Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олиш арафасида турибди.

Саралаш баҳсларининг «D» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган «Фаисал Ал-Ҳуссеини» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август — 3 сентябрь кунлари оралиғида пойтахтимизда йиғин ўтказди.

Бугун соат 16:05да терма жамоамиз Тошкент — Тел Авив йўналишида парвоз қилади.

Терма жамоамиз билан йўл оладиган футболчилар:

  • Дарвозабонлар: Санжар Қувватов («Пахтакор»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Ботирали Эргашев («Динамо»).
  • Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Локомотив»),  Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи», Япония), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Шароф Муҳитдинов («Насаф»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Даврон Ҳошимов («Локомотив»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).
  • Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой), Икром Алибоев («Сеул ФК», Жанубий Корея), Азиз Ғаниев («Насаф»), Остон Ўрунов («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Санжар Шоаҳмедов («Теренггану», Малайзия), Достон Ибрагимов («Қизилқум»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»).
  • Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов», Россия), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг