Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2022: Қатарга йўлланма олган илк миллий жамоа маълум бўлди

ЖЧ-2022: Қатарга йўлланма олган илк миллий жамоа маълум бўлди

Фото: «Football-fun»

Германия миллий жамоаси сафарда Шимолий Македонияни тор-мор этди — 0:4. Натижада немис футболчилари Қатарда 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финалига биринчи бўлиб йўлланма олишди.

Немисларнинг «гол урмас» ҳужумчиси Тимо Вернер ғалабага энг кўп ҳисса қўшди: 70 ва 73-дақиқаларда дублни расмийлаштирди. Кай Хаверц (50-дақиқа) ва Жамол Мусиала (83-дақиқа) ҳисобида биттадан гол бор.

21 очко тўплаган Германия терма жамоаси «J» гуруҳида биринчи ўринда кетмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг