Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанг бўлади! Шоҳжаҳон Эргашев муаммони ҳал қилди

Жанг бўлади! Шоҳжаҳон Эргашев муаммони ҳал қилди

Фото: «boxingnews24.com»

Бироз аввал нокаутчи боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик жанги олдидан кутилмаган муаммога дуч келгани ва дастлабки вазн тортиш маросимидан ўта олмагани ҳақида хабар бергандик.

Эргашевнинг вазни белгиланган 63,5 кгдан юқори чиққан ва бу борадаги муаммони ҳал этиш учун унга 2-3 соат вақт берилганди.

«Fightnews.com» нашрининг хабарига кўра, Шоҳжаҳон Эргашев қайта вазн тортиш маросимидан муваффақиятли ўтган. Демак, белгиланган жанг бўлади.

Шоҳжаҳон ва хитойлик боксчи Жиминг Ванг ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 29 апрель куни тонгги соат 04.45 да бошланиши режалаштирилган.

WBC International камари учун бўлиб ўтадиган жанг «Спорт» телеканали орқали трансляция қилиниши ҳақида маълум қилгандик.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги барча жангларида муддатидан аввал ғолиб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг