Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ирландияда 2020 йилнинг «энг яхши голи»га номзод чиқди (видео)

Ирландияда 2020 йилнинг «энг яхши голи»га номзод чиқди (видео)

Скриншот

«Дандолк» ФК яримҳимоячиси Жордан Флорес «Шемрок Роверс» дарвозасига киритган гол (Ирландия чемпионати 4-тури) ФИФА назарига тушди.

Ҳисоб рақиб фойдасига 1:0 бўлиб турган бир пайтда, ўйиннинг 22-дақиқасида «Дандолк» футболчилари бурчак тўпи ишлашди. Бурчакдан оширилган тўп тўппа-тўғри Флореснинг оёғига келиб тушди ва у бир зарбада тўпни рақиб дарвозасининг узоқ юқори бурчагига жойлаб қўйди.

Флореснинг голи ФИФА томонидан ҳам эътироф этилди, эҳтимолки бу голи билан у 2020 йилги Ференц Пушкаш мукофотини қўлга киритар.

Бироқ ҳатто энг чиройли гол ҳам ғалаба дегани эмас: шу куни ғолиблик «Шемрок Роверс»га насиб этди: 3:2.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг