Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Игнатий Нестеров футболдан четлаштирилди

Игнатий Нестеров футболдан четлаштирилди

Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси сафида фаолиятини якунлаган  дарвозабон Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол қилганликда гумонлаб, футболдан четлатди. Бу ҳақда «Goal SA» нашри хабар бермоқда.

Нестеров Саудия Арабистонининг «Уҳуд»  клубида ўйнаётган эди. 

«Уҳуд» клуби Нестеровнинг ўрнига бошқа дарвозабонни рўйхатдан ўтказишни сўраб, Саудия Арабистони футбол федерациясига мурожаат қилган.

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ҳам ўз «Телеграм» каналида Нестеров ҳақида фикрлар билдириб, дисклификация вақтинча ёки доимий экани аниқ эмаслигини ёзган.

Нестеров «Уҳуд» таркибида 2 марта майдонга тушганди. У иштирок этган ўйинларда жамоа ғалаба қозонган.

Нестеров Ўзбекистон терма жамоаси сафида январ ойида Осиё Кубогида иштирок этганида топширган допинг таҳлили ижобий натижа берган. Яқин орада у Малайзияга, ОФК қароргоҳига бориб, допинг таҳлиллари натижаси юзасидан тушунтириш бериши лозим.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг