Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европалик мутахассис Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига мураббий этиб тайинланди

Европалик мутахассис Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига мураббий этиб тайинланди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ташкилот футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзод бўлиб турган Любинко Друлович билан келишувга эришган. 

Бугун, 23 январь куни Миллий олимпия қўмитасида сербиялик мураббий  Любинко Друлович билан расман шартнома имзолаш маросими ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мураббий Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари, ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.

Умид Аҳмаджонов маросимда асосий мақсад Токио 2020 Олимпиадасига йўлланма олиш ва бу йўлда терма жамоамиз учун барча шароитлар яратилишини маълум қилган. Друловичга мураббийлар штабида ўзбекистонлик мутахассис Равшан Ҳайдаров ёрдам беради. 

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Янги мураббий билан келишув Токио 2020 Олимпиадасига қадар амал қилади.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Маълумот учун:

Любинко Друлович

Фуқаролиги: Сербия

Туғилган санаси: 11 Сентябрь 1968 (50 ёш)

Мураббийлик даражаси: УЕФА «ПРО» дипломи эгаси (2007 йил)

Энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган

Мураббий сифатида эришган ютуқлари:

1. Ангола Суперкубоги Ғолиби – «Агосто» ФК 2010-2011
2. Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013
3. «Партизан» ФК билан Европа лигаси иштирокчиси – 2015-2016
4. БАА U-19 билан финал қисмига йўл олган – 2017 йил

Шахсий ютуқлари:

Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг