Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Футболчиларимиз Саудияга қарши баҳсдан аввал расмий машғулот ўтказишди

Футболчиларимиз Саудияга қарши баҳсдан аввал расмий машғулот ўтказишди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финал доирасида Саудия Арабистонига қарши эртага баҳс олиб боради. Жамоамиз кеча ўйиндан аввал расмий машғулот ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, футболчиларимиз бўлажак баҳсга деярли тикланиб улгуришди. Мураббийлар бугунги машғулотлар давомида барча тайёргарликни кўздан кечириб олдилар.

Бугун баъзи ОАВда ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқовнинг машғулотда асосий таркиб футболчилари билан шуғулланмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу ўринда мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз. Абдухолиқовнинг соғлиғида жиддий муаммо йўқ. Енгил бетоб бўлгани сабаб мураббийлар бугун ҳужумчимизга жиддий ўйин олдидан катта жисмоний босим беришни исташмади.

Манба: olympic.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг