Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши расман тасдиқланди. Буни аввал Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин хабар қилган эди. Бугун ЎФА ушбу учрашув ўтказилиши борасида расман хабар берди.

«Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 ноябр куни Тошкентда Қирғизистон миллий термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин «Пахтакор» стадионида ташкил этилади», — деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Учрашув соат 17:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, ноябрда ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда иккита расмий ўйин ўтказади. Саралаш босқичи доирасида дастлаб 14 ноябрда Саудия Арабистони меҳмон бўлса, кейинчалик 19 ноябр куни Фаластинга қарши ўйин орқали иккинчи даврага старт берилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг «D» гуруҳида 4 турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг