Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Футбол мавсумини Ўзбекистон Суперкубоги очиб беради

Футбол мавсумини Ўзбекистон Суперкубоги очиб беради

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Юртимизда янги футбол мавсумини Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган учрашув очиб беради, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Мамлакат Суперкубоги учун кечадиган учрашувда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – «Локомотив» ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари ғолиб чиқиш учун баҳс юритишади.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс пойтахтимиздаги «Пахтакор» стадионида ўтади ва соат 15:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперкубогини ўтказиш бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, ғолиб учрашув асосий вақтида қайд этиладиган натижага асосан аниқланади. Агар учрашув асосий вақти дуранг натижа билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча бўлимлар ўтказилади. Мабодо қўшимча вақтда ҳам ғолиб номи аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Қайд этиш жоиз, Суперкубок учрашуви вақтида олинадиган сариқ ва қизил карточкалар Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида ҳам амал қилади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашувлар шу пайтга қадар 4 марта ўтказилган.

  • 1999 йил. Навбаҳор (Наманган) 4:2 Пахтакор (Тошкент)
  • 2014 йил. Бунёдкор (Тошкент) 2:1 Локомотив (Тошкент)
  • 2015 йил. Локомотив (Тошкент) 4:0 Пахтакор (Тошкент)
  • 2016 йил. Насаф (Қарши) 1:0 Пахтакор (Тошкент)
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг