Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Француз футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди

Француз футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди

Фото: «Twitter»

Франциянинг «Генгам» футбол клуби ўйинчиси Натаэль Жулен ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати «Twitter»да хабар қолдирди.

Машғулотлардан қайтишда автомобили бошқарувини йўқотган 23 ёшли футболчи ҳалокатга учраган.

«Бу қўрқинчли воқеадан даҳшатга тушдик. Клуб тиклаб бўлмас йўқотишдан азоб чекмоқда. «Генгам» футболчининг оиласи ва яқинлари қайғусини баҳам кўради», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг