Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Формула-1»: 2021 йил Гран-прилари тақвими эълон қилинди

«Формула-1»: 2021 йил Гран-прилари тақвими эълон қилинди

Фото: «Motor.ru»

Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) «Формула-1» автопойгаларининг 2021 йил мавсуми тақвимини тасдиқлади.

Янги мавсум 23 пойгадан иборат бўлиб, 21 март куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида старт берилади. Кейин пойгачилар Баҳрайн ва Хитойга ўтишади, бироқ жаҳон чемпионатининг тўртинчи босқичи қаерда ўтиши номаълум, фақат санаси белгиланган — 25 апрель.

FIA Испаниядаги Гран-при (9 май) ташкилотчилари билан ҳозирча келишувга эга эмас, Саудия Арабистонидаги трек (ноябрь охирлари) эса таъмирталаб.

Мавсум Абу-Даби (БАА)да 5 декабрда ниҳоясига етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг