Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФИФА майдонда туриб томоша қилиш учун энг яхши стадионни аниқлади

ФИФА майдонда туриб томоша қилиш учун энг яхши стадионни аниқлади

Фото: «Чудо техники»

Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) Москвадаги «Лужники» стадионини майдонда туриб томоша қилиш учун энг яхши стадион сифатида тан олди. «Life» ёзишича, бу ҳақда Москва шаҳри Қурилиш ишлари департаменти раҳбари Андрей Бочкарёв «Москва» шаҳар янгиликлари агентлигига маълум қилган.

Бочкарёвнинг айтишича, аренани қайта таъмирлаш ишларини ФИФАнинг 50 дан зиёд делегациялари текширган.

Жаҳон чемпионати-2018 ўйинларида «Лужники»га жами 546 077 нафар томошабин келди. Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари, биринчи ва охирги ўйинлари ва яна бешта ўйин ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг