Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФИФА Индонезияни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилди

ФИФА Индонезияни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилди

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Индонезияда ўтмайдиган бўлди.

ФИФА янги мезбон номи тез орада эълон қилиниши ва турнир санаси (20 майдан 11 июнгача) ўзгаришсиз қолишини маълум қилди. Индонезияга қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар ҳам кейинроқ эълон қилинади.

Чемпионатнинг Индонезияда ўтмаслигига мамлакат аҳолиси мусобақада Исроил жамоасининг иштирок этишидан норози бўлгани, айрим шаҳарлар раҳбарлари бу мамлакат футболчиларини ўз ҳудудига киргизмаслигини айтгани сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг