Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фернандо Торрес фаолиятини якунлади

Фернандо Торрес фаолиятини якунлади

Фото: «Global Look Press»

Испания терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес профессионал спортдаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.

«Сизга айтадиган жуда муҳим гапим бор. Ажойиб ўтган 18 йилдан сўнг футболдаги фаолиятимга нуқта қўймоқчиман. Барча тафсилотларни 23 июнь куни Японияда маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бошланадиган матбуот анжуманида билиб оласиз. Ўша ерда учрашгунча», — деб ёзди Торрес «Twitter»да.

Маълумот учун: Фернандо Торрес фаолияти давомида «Атлетико», «Ливерпуль»,«Челси» ва «Милан» каби клубларда тўп сурган. Охирги мавсумни у Япониянинг «Саган Тосу» клубида ўтказди.

Торрес Испания миллий жамоаси учун 110 ўйин ўтказиб, 38 та гол урган. Терма жамоа билан бир марта жаҳон, икки марта Европа чемпиони бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг