Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа лигаси финалига ҳам инглиз клублари чиқди — «Арсенал» ва «Челси»

Европа лигаси финалига ҳам инглиз клублари чиқди — «Арсенал» ва «Челси»

Фото: «Google.com»

Европа лигаси ярим финал баҳслари бўлиб ўтди ва унга кўра Европа Чемпионлар лигасида бўлгани сингари финалда инглиз клублари ўйнайдиган бўлди.

Дастлабки ярим финалда «Арсенал» жамоаси сафарда «Валенсия»га қарши майдонга тушди ва яна ғалаба қозонди. Учрашувда лондонликлар тўлиқ устунлик қилишди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда ҳам «Арсенал» 3:1 ҳисобида ғалаба қзоонган эди.

Аммо яна бир инглиз клуби — «Челси» учун финал йўлланмасини қўлга киритиш осон бўлмади. «Айнтрахт»га қарши Лондонда кечган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунига етди. Ўтган ҳафта Германияда бўлган ўйинда ҳам худди шундай ҳисоб қайд этилган эди. Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб номи аниқланмагач пеналтилар сериясига мурожаат қилинди.

Бу сафар «Челси»га омад кулиб боқди ва энди Европа лигаси финалида Лондоннинг икки клуби майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигасида ҳам икки инглиз клуби — «Тоттенхэм» ва «Ливерпул» тўп суради.

Европа Лигаси
1/2 финал, жавоб баҳси
Валенсия Испания – Арсенал Англия 2:4 (1:1, 1:3)
Голлар: 1:0 – 11 Гамейро, 1:1 – 17 Обамеянг, 1:2 – 50 Ляказетт, 2:2 – 58 Гамейро, 2:3 – 69 Обамеянг, 2:4 – 88 Обамеянг.
Валенсия – Нето, Гарай, Гайя, Пиччини (Солер, 56), Габриэл, Васс, Парехо, Коклен, Гедеш (Ферран Торрес, 71), Родриго (Санти Мина, 72), Гамейро.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Колашинац (Мустафи, 71), Папастатопулос, Торрейра, Мэйтленд-Найлз, Жака, Ўзил (Мхитарян, 62), Ляказетт, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Гарай (38), Гайя (43), Ўзил (62).
Илк ўйин – 1:3

Европа Лигаси
1/2 финал, жавоб баҳси
Челси Англия – Айнтрахт Ф Германия 1:1 (1:0, 0:1, 0:0, 0:0) Пен.: 4:3
Голлар: 1:0 – 28 Лофтус-Чик, 1:1 – 49 Йович.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен (Дзаппакоста, 74), Аспиликуэта, Эмерсон, Давид Луиз, Ковачич, Жоржиньо, Азар, Лофтус-Чик (Баркли, 86), Виллиан (Педро, 62), Жиру (Игуаин, 96).
Айнтрахт Ф – Трапп, Абраам, Фалетт, Хинтереггер, да Кошта, Роде (де Гузман, 70), Костич, Гачинович (Гонсалу Пасиенсия, 118), Хасебе, Ребич (Аллер, 90), Йович.
Огоҳлантиришлар: Фалетт (38), Роде (40), Ковачич (52), Аспиликуэта (82), де Гузман (90), Абраам (90), Дзаппакоста (120).
Пенальтилар серияси: 4:3
Илк ўйин – 1:1

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг