Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа лигаси: «Байер»ни енгган «Интер» биринчи яримфиналчига айланди

Европа лигаси: «Байер»ни енгган «Интер» биринчи яримфиналчига айланди

Фото: «Reuters»

Европа лигаси 2019/2020 йиги мавсуми чорак финалида «Интер» «Байер»ни енгди.

Ўйиндаги барча голлар биринчи таймда киритилди. Италияликлар сафида Николо Барелла ва Ромелу Лукаку ўзларини кўрсатишди. Немислар Кай Хавертцнинг битта голи билан жавоб бера олишди, холос.

Лукаку турнирда кетма-кет 9 ўйинда гол уриб, Европа лигаси ўйинларидаги янги рекордни ўрнатди.

Эътиборли жиҳат: ҳакам «Интер» дарвозаси томон белгиланган иккита пенальтини бекор қилди.

Миланликлар Европа лигасининг илк яримфиналчисига айланишди, улар «Шахтёр» — «Базель» жуфтлиги ғолиби билан куч синашишади.

«Биз Европа лигасида охиригача курашамиз», — деди «Интер» бош мураббийи Антонио Конте ғалабадан кейин берган интервьюсида.

Европа лигаси. Плей-офф. Чорак финал

«Интер» (Милан) — «Байер» (Леверкузен) — 2:1

Голлар: Барелла (15), Лукаку (21) — Хавертц (24).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг