Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага икки ўйин — Ҳиндистон ва Уругвайга қарши. Қай бири жонли эфирда кетади ва ким шарҳлайди?

Эртага икки ўйин — Ҳиндистон ва Уругвайга қарши. Қай бири жонли эфирда кетади ва ким шарҳлайди?

Эртага ўзбек футболи учун жиддий кун. Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасида Тошкентда Ҳиндистонга қарши майдонга тушса, Ўзбекистон миллий жамоаси Хитойда ўтаётган халқаро мусобақада Уругвай билан куч синашиши лозим. Ушбу учрашувлар «Sport TV» орқали қай тариқа ёритиб борилади?

Эътиборли жиҳати, ҳар икки баҳс деярли бир вақтда бошланади. Хитойда бўладиган Ўзбекистон МТЖ — Уругвай МТЖ баҳси Тошкент вақти билан 16:45да бошланади. «Пахтакор» стадионидаги Ўзбекистон ОТЖ — Ҳиндистон ОТЖ баҳси эса Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади. Режага кўра Ўзбекистон — Ҳиндистон баҳси «Sport TV» орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Хитойда ўтадиган Ўзбекистон — Уругвай ўйинини ёритиш борасида эса анча музокара олиб борилди ва телеканал раҳбарияти ижобий натижага эришди. Аммо ҳар икки ўйин бир вақтга тўғри келиб қолгани учун ўртоқлик ўйини мақомида бўлган Уругвайга қарши баҳс ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.

Ўзбекистон ОТЖ — Ҳиндистон ОТЖ баҳсини Мурод Ризаев шарҳлаб боради. Ўзбекистон МТЖ — Уругвай МТЖ баҳси эса таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов зиммасига юкланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг