Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг яхши аёл футболчи ва Месси қанча даромад қилади? Фарқ қанча?

Энг яхши аёл футболчи ва Месси қанча даромад қилади? Фарқ қанча?

Фото: «Reuters»

Норвегия аёллар терма жамоаси ва «Лион» клуби ҳужумчиси Ада Хегерберг бир йилда 400 минг евро маош олиши маълум қилинди. Бу эса «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессининг даромадидан 325 марта кам деганидир.

Каталонияликлар ҳужумчиси Месси йилига 130 миллион евро даромад олади. Хедеберг ва Месси дунёда энг кўп маош оладиган аёл ва эркак футболчи ҳисобланади.

Эркаклар орасида энг кўп даромад қиладиганлар бешлигига яна «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду (113 миллион евро), ПСЖ ҳужумчиси Неймар (91,5 миллион евро), «Атлетико» шарафини ҳимоя қиладиган Антуан Гризманн (44 миллион евро) ва «Реал» футболчиси Гарет Бэйл (40,2 миллион евро) киради.

Аёллар ўртасида энг кўп маош олиш бўйича Хегербергдан кейин жамоадошлари Амандина Хенри (360 минг евро) ва Венди Ренар (348 минг евро) туради. Шунингдек «Скай Блу» аъзоси Карли Ллойд (345 минг евро) ва «Орландо» шарафини ҳимоя қиладиган Марта (340 минг евро) энг кўп маош оладиган аёл футболчилар сирасига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг