Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродов Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар

Элдор Шомуродов Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатида. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Fox Sport Asia нашри томонидан 2019 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар сирасига яна шунингдек Такуми Минамино («Ливерпул»), Сон Хин Мин («Тоттенхэм»), Паулиньо («Гуанчжоу Эвергранд») ва бошқалар ҳам киритилган. Рўйхатда умумий ҳисобда 24 футболчи бор.

Энг яхши футболчи қитъанинг етакчи нашрлари берадиган овозга кўра аниқланади. Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот Осиё футбол конфедерацияси томонидан аниқланадиган «Осиёнинг йил футболчиси» унвонига алоқадор эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг