Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕЧЛ. «Ливерпуль»нинг ҳимояси Мадридда «томоша» кўрсатди, «Манчестер Сити» ўз уйида қийналди

ЕЧЛ. «Ливерпуль»нинг ҳимояси Мадридда «томоша» кўрсатди, «Манчестер Сити» ўз уйида қийналди

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичининг дастлабки учрашувларидан ўрин олган икки баҳс бўлиб ўтди.

Мадридда «Реал» билан баҳс олиб борган «Ливерпуль» ҳимоясидаги қўпол хатолар эвазига учта тўп ўтказиб юборди ва фақат бир бор жавоб қайтаришнинг уддасидан чиқди.

«Реал Мадрид» Испания – «Ливерпуль» Англия 3:1

Голлар: 1:0 – 27 Винисиус Жуниор, 2:0 – 36 Асенсио, 2:1 – 51 Салоҳ, 3:1 – 65 Винисиус Жуниор.

«Реал»: Куртуа, Начо, Менди, Милитао, Васкес, Модрич, Каземиро, Асенсио (Вальверде, 70), Кроос, Винисиус Жуниор (Родриго, 85), Бензема.

«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Филлипс, Робертсон, Кабак (Фирмино, 81), Мане, Вейналдум, Диогу Жота (Шакири, 81), Фабиньо, Салоҳ, Кейта (Тиаго Алькантара, 42).

Огоҳлантиришлар: Мане (39), Васкес (49), Тиаго Алькантара (56), Александер-Арнольд (83).

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Боруссия Д»ни қабул қилди ва сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига ғалаба қозонди.

«Манчестер Сити» Англия – «Боруссия Д» Германия 2:1

Гол: 1:0 – 19 де Брюйне, 1:1 – 84 Ройс, 2:1 – 90 Фоден.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Уокер, Стоунз, де Брюйне, Гундўғон, Бернарду Сильва (Габриэль Жезус, 59), Родри, Маҳрез, Фоден.

«Боруссия Д» – Ҳитц, Морей, Аканжи, Ҳуммелс, Геррейру, Беллинҳем, Жан, Кнауфф (Рейна, 63), Дауд (Дилэйни, 81), Ройс, Ҳоланд.

Огоҳлантиришлар: Жан (30), Беллингҳем (37).

Ҳар иккала жуфтликнинг жавоб баҳслари 14 апрелда бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг