Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Денис Истомин Австриядаги мусобақа финалида мағлуб бўлди

Денис Истомин Австриядаги мусобақа финалида мағлуб бўлди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Австриянинг Китцбюэль шаҳридаги ATP-250 мусобақасида финалгача етиб борди.

«Оlamsport» нашрида ёзилишича, бугун теннисчимиз турнир финалида словакиялик Мартин Клижанга қарши ўйин ўтказди ва 1 соату 9 дақиқа давом этган ўйинда 2:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Истомин ушбу мусобақа орқали 47 105 евро мукофот пули ҳамда 156 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Маълумот учун, Истомин фаолияти давомида тупроқли кортдаги мусобақаларда илк маротаба финалгача етиб кела олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг