Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Баҳодир Жалолов россиялик боксчини синовдан ўтказади. Ярим финалдаги рақибларимиз маълум

Бугун Баҳодир Жалолов россиялик боксчини синовдан ўтказади. Ярим финалдаги рақибларимиз маълум

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувларига старт берилади.

Хабарингиз бор, ушбу босқичга терма жамоамизнинг 5 нафар вакили етиб келган ва улар бугун мусобақанинг финал йўлланмаси учун рингга кўтариладилар. Эътиборлиси, бу босқичда 2 нафар вакилимизга англиялик боксчилар рақиблик қилади.

Батафсил:

52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Билал Беннама (Франция) (Бошланиш вақти – 15:00)
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг