Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўстонлиқдаги айрим йўлларда автомобил ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Бўстонлиқдаги айрим йўлларда автомобил ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Бўстонлиқ туманидаги айрим йўлларда тўрт кун давомида автомобил ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилиб ўтди.

Тошкент вилоятида жорий йилнинг 25 февраль кунидан 28 февраль кунига қадар велосипед спортининг «Шоссе» йўналиши бўйича «В.Искандаров» хотирасига бағишланган Халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу Халқаро турнирни юқори савияда ўтказиш ва мусобақа иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25-26-27-28 февраль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 33 километридан (Бўстонлиқ тумани, «Абай» аҳоли яшаш жойига кириш қисмидан) 54 километригача (Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми) бўлган қисмида соат 10:30 дан 15:00 га қадар вақтинчалик автомобиль ҳаракати тўхтатилади.

Ушбу муносабат билан Бўстонлиқ туманига дам олиш мақсадида борувчи ва ушбу йўлдан мунтазам ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлидан (Чирчиқ шаҳар орқали) ҳаракатланиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг