Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир ўринбосари ва вазирлар ярим марафон югуришида иштирок этди

Бош вазир ўринбосари ва вазирлар ярим марафон югуришида иштирок этди

Фото: «Minsport.uz»

Хабар берганимиздек бугун пойтахтимиздаги халқаро Тошкент ярим марафони бўлиб ўтди.

Эртага тонгги соат 7.00 дан бошлаб иштирокчилар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдида тўпланишди. Соат 8.15да эса қатнашчилар старт зонасига йиғилди. Тошкент халқаро ярим марафонининг тантанали очилиш маросими соат 8.40да бўлиб ўтди.

Шундан сўнг соат 9.00да 21 километр масофага югуришга старт берилди. 5 километр масофага югуриш қатнашчилари эса соат 9.10да иштирокини бошлашди. Ҳар икки масофада ҳам иштирокчилар Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдидан старт олди ва марра чизиғи ҳам айнан шу манзил этиб белгиланган.

Бошқа иштирокчилар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдулҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матжонов ва бошқа вазирликларнинг раҳбарлари ҳам югуришди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг